menu
person

14-YANVARDAGI TADBIR
Физика-математика факультетида “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” ва Қуролли кучларнинг 23 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирлар ҳақида
МАЪЛУМОТ
Физика-математика факультетида “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” ва Қуролли кучларнинг 23 йиллиги байрамларини муносиб кутиб олиш, уни ўтказиш бўйича тасдиқланган режа асосида турли тадбирлар ўтказиш бошланди. Бунда энг аввало университет режаси асосида факультет, кафедралар режаслари ишлаб чиқилди.
Факультет профессор-ўқитувчилари уноверситет миқёсида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган шахмат мусобақасида қатнашдилар. Унда “Математик анализ” кафедраси доценти, ф-м.ф.н. Нагорный Александр Михайлович фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Ушбу режаларнинг амалдаги ижроси сифатида 2015 йил 12 январ куни факультет талабалари жойлашган 5 сонли талабалар турар жойида байрам муносабати билан ўғил болалар ўртасида ҳамда қиз болалар ўртасида стол тенниси бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақаларда ТТЖ да яшовчи 60 дан ортиқ талабалар қатнашдилар. Уни ташкил этишда факультетнинг “Математик анализ” кафедраси профессор-ўқитувчилари, факультет магистрлари фаол иштирок этдилар. Мусобақа аввалида ватанимиз Мадҳияси янграган бўлса, сўнгида кўнгилочар куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлдилар.

Факультетда байрамга бағишлаб тайёрланган деворий газеталар танлови ўтказилди. Ушбу танловда 20 яқин гуруҳлар ўз деворий газеталари билан қатнашдилар. Танловда ФАЎМ-201 гуруҳ талабалари деворий газеталари ғолиб деб топилди.
2015 йил 13 январ куни ахборот ма мураббийлик соатида талаба-ёшларга ахборот соати материалларидан ташқари мураббийлик соатида мураббийларга байрам муносабати билан Қуролли кучларимизнинг тарихи, бугунги салоҳияти ҳақида маълумотлар берилди.
13 январ куни 3 сонли ТТЖ да спортнинг кураш тури бўйича университет биринчилигида факультетдан 11 нафар талабалар қатнашдилар. 1 курс талабаси Бекмуродов Зохириддин 80 килограммгача бўлган вазнда финалга чиқди. 14 янавар куни ўтказилган финалда ўз вазни бўйича фахрли 2 ўринни эгаллади.
13 январ куни 5 сонли ТТЖ да ташкил этилган факультетнинг “Заковат” интеллектуал ўйинининг махсус сони “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” ва Қуролли кучларнинг 23 йиллигига бағишланиб ўтказилди.
14 январ куни соат 1400 да университетнинг 5 залида факультетнинг Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Мардлар қўриқлайди Ватанни” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрамда тадбирида факультет талабалари томонидан тайёрланган видеоролик, байрам рухи билан йўғрилган саҳна кўринишлари, ҚВЗ нинг “Оскар” жамоаси чиқишлари намойиш этилди. Байрам тадбирида 250 нафар талабалар иштирок этдилар. Табдир сўнгида ТТЖ да ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларига ва факультетда ўтказилган тадбирда фаол иштирок этган жамоаларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Айниқса, истеъфодаги подполковник А.Сотволдиевнинг Қуролли кучларимиз ҳақидаги маърузаси талабаларда катта таассурот қолдирди. Тадбир сўнгида мехмонга гул ва эсдалик совға топширилди. Кеч соат 1700 дан бошлаб 5 сонли ТТЖ да ўтказилган спорт мусобқалари олдидан ҳам подполковник А.Сотволдиев кириш сўзи билан мусобақани очиб берди.

Шу куни кеч соат 1700 дан бошлаб факультет талабалари жойлашган 5 сонли талабалар турар жойида байрам муносабати билан “Математик анализ” кафедраси ва “Жисмоний маданият ва болалар спорти” кафедралари билан биргаликда “Алпомиш авлодлари” номли спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада арқон тортиш, тош кўтариш, армрестлинг ва миллий кураш спорт турлари бўйича талабалар ўзаро беллашдилар.

Мусобақалар сўнгида ҳар бир номинация бўйича ғолиблага фахрий ёрлиқлар топширилди. Бунда арқон тортишиш бўйича 9 қават вакиллари ғолиб бўлишди. Тош кўтариш бўйича Ахмедов Умирбекка тенг келадигани топилмади. Армрестлинг мусобақасининг ўнг қўл бўйича Хамидов Шойимқул, чап қўл бўйича Исмоилов Суннатиллалар мутлақ ғолиб бўлишди. Миллий кураш мусобақасида 60 кг вазнлилар ичида Эргашев Отабек, 70 кг вазнлилар ўртасида Жовлиев Жасур, 80 кг вазнлилар ўртасида эса Бекмуродов Зохириддинлар ғолиб бўлишди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимини ўтказиб бўлгандан сўнг байрам муносабати билан ТТЖ даги талабаларга факультет деканати томонидан ош миллий таоми тайёрланиб, тарқатилди.

Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли кучларимизнинг ташкил этилганлиги муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган кейинги тадбирларга ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Категория: Мои статьи | Добавил: RISHOD (2015.01.22) | Автор: 14-YANVARDAGI TADBIR
Просмотров: 624
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]