menu
person

09:41:07
10 Daqiqada 62 ta Hot Dog Egan
Калифорниялик фуқаро,
“Жағ”
лақабини
олган
Жой
Честнат АҚШ
мустақиллиги
куни муосабати билан 10 дақиқада 68 дона хот- догни паққос тушириб, бу борада ўзига хос рекорд ўрнатди. New York Post газетасининг ёзишича, ўтган ҳафтада Нью-Йоркнинг Кони-Айленд оролида ўтказилган хот-догни тез ейиш бўйича жаҳон чемпионатида барча рақибларини ортда қолдирди. 26 ёшли бу очофат ушбу мусобақада беш йилдан бери
биринчиликни ҳеч кимга бермай келаётир. Навбатдаги мусобақанинг финал қисмида
у ўз рақибидан 9 дона кўпроқ хот-дог еди ва бош мукофот 20 минг АҚШ долларини қўлга киритди. Бироқ, у ўзининг ўтган йилги рекордини ягилай олмади. Аввалиг мусобақада ҳам у 10 дақиқа ичида 62 та хот-догни тановул қилган эди. Мазкур чемпионат аёллар ўртасида “Қора бева” лақаби билан машҳур бўлган 42 ёшли америкалик аёл Соня Томас 10 дақиқада 40 дона хот-догни паққос тушириб, рақибларини доғда қолдирди. Соня ҳам очофатлар ўртасида ўтказилаётган
беллашувларда юқори ўринларни қўлга киритиб келаётир. У 2010 йили АҚШнинг Буффало шаҳрида ўтказилган фестивалда 12 дақиқада 181 дона товуқ оёғини паққос тушириб, иккинчи ўринни қўлга киритганди. Таъкидлаш жоизки, Кони- Айленд ороли хот-догнинг ватани ҳисобланади. Бу ерда биринчи хот-дог 1870 йилда немис қассоби Чарльз Фелтман томонидан ўйлаб топилган ва савдога чиқарилган. Бу ерда 1916 йилдан бошлаб, хот- догхўрлар мусобақаси ўтказиб келинади.
Манба: darakchi.uz
Просмотров: 358 | Добавил: MR_ANONIM | Теги: www.fakultet.uz
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]