menu
person

12:39:56
14 ёшида раққоса, 24 ёшда балетмейстер!
Ирода Исмоилова рақс санъатининг энг ёрқин вакилларидан бири бўлиб, “Товус” рақси билан машҳурликка эришган. У санъаткорлар оиласида туғилгани учун ҳам ёшлигидан ҳаёти санъат билан чамбарчас боғланган. У 14 ёшида Мукаррама Турғунбоева номли ёш раққосалар кўрик-танловида қатнашиб, гран-при ғолиби бўлган. 15 ёшида эса дунёга машҳур “Баҳор” ансамблида раққоса сифатида фаолият бошлаган. 2005 йили “Ниҳол” давлат мукофотига, 2008 йилда «Шуҳрат» медалига сазовор бўлган. Ирода 14 ёшидан бошлаб Мустақиллик, Наврўз байрамлари тантаналари ва “Шарқ тароналари” каби йирик тадбирларда иштирок этиб келади. 1998 йилдан эътиборан эса турли халқаро тадбир ва танловларда ўзбек миллий рақс санъатини намоён этиб келаяпти.

2003 йилда “Офарин” театрида яккахон раққоса бўлиб ишга кирган Исмоилова 2009 йилдан бери ҳам рақосса, ҳам балетмейстер сифатида фаолият юритиб келмоқда. Бунда у Розия Каримова, Қундуз Миркаримова, Маъмура Эргашева, Қодир Мўминов, Карима Узоқова, Алия Салҳарова (“Офарин” театри бадиий раҳбари) каби устозларининг ўгитларига таянади.
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 567 | Добавил: MUXLIS_94
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]