19:09:42 ASAL SHODIYEVA VA MADINA MUMTOZ SUHBATI.... | |
Асал Шодиева севган инсон семиз, гавдали ва қориндор… Асал Шодиева севган инсон семиз , гавдали ва қориндор… Бу галги " Журналист- юлдуз” лойиҳасининг меҳмонлари хонанда ва актриса Мадина Мумтоз ва актриса Асал Шодиева . Cуҳбат хонанда Зиёдага тегишли офисда бўлиб ўтди ... Савол бериш навбати Мадина Мумтозга ўтди . Мадина Мумтоз: — Клипларда ҳам суратга тушиш ниятинг борми? Асал Шодиева: — Йўқ! (ўйланиб) Билмадим, мен ўзи расмга тушишни ҳам ёмон кўраман. Мадина Мумтоз: — (Ҳазиллашиб). Лекин, роса тушаман дегин. Фотосессия қиласан! Асал Шодиева: — (кулиб) Йўқ! Фотосессияни керак бўлгани учун қилганман . "Жаноб ҳеч ким”да суратга тушганимда, фотосессия қилгандим. Кейин, "Танго ёхуд адашган совчилар”нинг баннери учун , кейин (эслаб) яна икки марта, жами тўрт марта. Мадина Мумтоз: — Азиза деган қиз билан гуруҳ тузгандинглар. Ўша пайтга қайтгинг келадими? Асал Шодиева: — Жуда ҳам. Мадина Мумтоз: — (кулиб). Унда нимага яна қўшиқ айтмаяпсан? Асал Шодиева: — Энди иккита нарсани олиб кетиш қийин-да. Ўқишим ҳам бор. Кейин, ҳали ҳаётда нима хоҳлаётганимни ва менга нима кераклигини аниқ тушуниб олмадим . Мадина Мумтоз: — Келажакда оилали бўлсанг, санъатни танлайсанми? Ёки оилани? Асал Шодиева: — Албатта, оила! Мадина Мумтоз: — (кулиб) Ҳамма турмуш қураётганда, шундай деб турмуш қуради-да, кейин эса... Асал Шодиева: — Сабаби, бу инсоннинг худбинлиги, кейин санъат бу шунақа нарса, барибир тортиб кетади. Ўша сени чиқариб олмоқчи бўлган одамга ҳам қийин бўлади . Ўзингга ҳам ёқадиган, эрингга ҳам ёқадиган ҳаёт кечира олмайсан . Мадина Мумтоз: — Ҳазил ва жиддий савол! Сен яхши кўрган одам семиз, гавдали ва қориндор бўлса! Яхши кўриб, ёқтириб қолсанг, нима қиласан? Менга бугун шундай савол беришди! Америкада семириш эпидемияси авж олган . Шунга асосланиб беряпман. Бизда ҳам шу нарса кўпайяпти. Ёш-ёш йигитлар қорин солиб, киши бўлиб олишган. Асал Шодиева: — Мен бундай одам билан яшамасдим! Мадина Мумтоз: — Келажакда нечта фарзанднинг онаси бўлишни ҳоҳлайсан ? Сен менга савол бердинг, фарзандларингга нимани таъқиқлайсан деб. Ўзинг-чи? Асал Шодиева: — Фарзандимни биринчиси ўғил бўлсин! Қолганини кўрамиз. Битта болани боқа олсанг, иккинчи бола ҳам бўлади. Яхшиси, икки фарзанд кўргин-да, унга ҳамма нарсани бера ол. Таъқиқ масаласида эса, фарзандларимга айнан, компьютерни таъқиқлаган бўлардим ! ҚИЗИҚАРЛИ САВОЛЛАР: Мадина Мумтоз: — Сочингни ўстирасанми? Асал Шодиева: — Йўқ. Аксинча, яқинда калта қилиб кестирмоқчи эдим . Мадина Мумтоз: — (кулиб) Ўлдирардим–да! Чунки, "шапка” қилиб кесганингда, роса хафа бўлдим. Ўзим сочимни кесиб, роса афсусланганман. Асал Шодиева: — Сенга берилган энг ғалати савол? Мадина Мумтоз: — "Вой, мен сизни мухлисингизман! Исмингиз нима?” Шу саволни беришган! Асал Шодиева: — Менга эса, "Юзингиздаги холингиз ўзингизникими? Холингиз ғашингизга тегмайдими?” деган саволлар беришган . Мадина Мумтоз: — Баланд пошнали туфлида қанча вақт юра оласан ? Асал Шодиева: — Фақат жуда зарур бўлганда, баланд пошнали туфли кийишим мумкин. Одатда, паст пошналипойафзалда юраман. Manba:Darakchi gazetasi | |
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 611 | |