menu
person

06:56:08
bir kunda 2 fojiya
Энг сокин мамлакатларнинг бирида бир қатор портлашлар содир этилди 22 июль куни Норвегия пойтахтида бош вазир Йенс Столтенберг қароргоҳи жойлашган ҳукумат биноси ёнида бир қатор портлашлар
содир этилди. www.fakultet.uz Фавқулодда ҳодиса пайтида пойтахтдан ташқарида бўлган бош вазирга зарар етмаган. Полиция ҳужумлар қайтарилиши эҳтимолини назарда тутиб, бош вазирдан жойлашган ўрнини маълум қилмасликни сўраган. Норвегия пойтахтида юз берган бу қонли ҳодиса бутун Скандинавия мамлакатларини ларзага солди. — Биз ҳар доим дунёдаги энг тинч ва осойишта мамлакатлардан бирида яшаймиз деб ўйлардик, - дейди ҳодиса шоҳидларидан бири. – Аммо, бу ҳодиса бизнинг ишончимизга путур етказди. Менинг атрофимда жуда кўп одам қонига беланиб ётарди. Бу даҳшатлар ҳеч қачон кўз олдимдан кетмайди. Юз берган ҳодиса сабаблари ҳақида полиция аниқ хулосалар билдиргани йўқ. Маълумотларга кўра, ҳукумат биноси ёнида тўхтаб турган машина ичидаги портловчи мослама ҳаракатга келтирилган. Бошқа тахминга кўра, теракт йирик маҳаллий газеталарнинг бири “VG” биносида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи модда сифатида нитрат аммонийдан фойдаланилган. Гувоҳлар ҳодиса пайти атрофга кучли олтингугурт ҳиди тарқалганини айтишган. Ўша заҳоти шифохонага ўнлаб кишилар олиб кетилган. Тиббиёт ходимларниниг хабар қилишича, ҳужум натижасида етти нафар киши нобуд бўлган. Шаҳарнинг Гардермуэн аэропортида ушбу теракт юз бериши билан хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Бу ердаги йўловчиларнинг ҳар бири жиддий текширувдан ўтказила бошлаган. Портлашлардан кўп ўтмай, Норвегия пойтахтидан унча узоқ бўлмаган оролчадаги Утойя болалар оромгоҳида ҳам отишма юз бергани ҳақида хабар қилинган. Айни дамда 14-18 ёшдаги 700 нафар ўсмир дам олаётган ушбу оромгоҳда мамлакатдаги ҳукмрон партиянинг ёшлар қаноти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтаётган эди. Шу аснода полиция кийимидаги қуролланган кимса оромгоҳ ҳудудига бостириб кирган ва тартибсиз равишда ўқ ота бошлаган. Сўнгги маълумотларга кўра, отишмада камида 84 киши ҳалок бўлган. Шу тариқа Норвегияда бир кун ичида юз берган икки фожеа натижасида 100 нафарга яқин инсон ҳаёт билан видолашди. Одамлар ваҳима ичида ўзларини сувга отишган ва хавфсиз жойгача сузиб боришга ҳаракат қилишган. Утойя оролини ўрганиб чиқиш асносида битта ишга туширилмаган портлатиш қурилмаси топилган ва зарарсизлантирилган. Оромгоҳга ҳужум қилган кимсанинг шахси аниқланди. У 32 ёшли Норвегия фуқароси Андерс Беринг Брейвик бўлиб чиқди. Полиция ҳар иккала фожиа ўртасидаги боғлиқликни тан олди. Тахминларга кўра, ушбу жиноятларни Брейвикнинг якка ўзи содир этган бўлиши мумкин.
Категория: Sayt yangiliklari | Просмотров: 359 | Добавил: EDDI
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]