14:28:51 15.06.2011. куни тунда 100 йилликдаги энг узоқ давом этадиган Ой тутилиши содир бўлди | |
Сўнгги 100 йилликдаги энг узоқ вақт давом этадиган Ой тутилиши 15.06.2011 тунда содир бўлди, деб хабар беради darakchi.uz сайти. Бу воқеа нақ 100 дақиқа давом этди. Олимларнинг фикрича, сўнгги бор энг узоқ давом этган Ой тутилиши 2000 йилнинг июл ойида содир бўлган. Ушбу бўлган воқеа эса ундан анча узоқ вақт давом этди. Ҳатто бундай воқеа 2141 йилгача бошқа кузатилмаслиги маълум қилинди. Тошкент вақти билан 00.13 да бошланган Ой тутилиши ҳодисасини Шимолий Америкадан бошқа барча қитъаларда кўриши мумкин. Ойнинг тўлиқ тутилишини фақат Африка ва Марказий Осиёда яшовчи халқлар томоша қилиши мумкин. Бу ҳодисани оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин бўлди. Хуллас, тунгги 00.13 да бошланган ушбу табиат ҳодисаси 1 соату 40 дақиқа давом этди.
Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 390 | |