11:56:04 DUNYODAGI E'NG KATTA KABOB | |
Россиянинг Иваново шаҳри фуқаролари ўзига хос рекорд ўрнатишди . Улар дунёдаги энг узун кабобни ҳозирлашди... "Бу кабобни пишириш учун 140 метр узунликдаги манқал керак бўлди” , дея хабар қилади РИА "Новости” ахборот агентлиги . Савдо растлари қаршисида чўзилган улкан манқалдан кўтарилаётган тутун ва кабоб ҳиди бутун шаҳар аҳолисининг эътиборини тортди. "Бу антиқа кабобни тайёрлаш учун 500 килограмм сифатли гўшт , 800 кг кўмир , 70 нафар ошпаз керак бўлди” , дейди ушбу акция ташаббусчиси Данил Коротков . Манқал атрофида йиғилганлар 100 рубль эвазига бу "оламшумул” кабобдан татиб кўриш имконига эга бўлишди . Акциядан тушган маблағ эса Иваново шаҳридаги меҳрибонлик тарбияланувчиларини қўллаб -қувватлаш ва Реабилитация марказини қуришга сарфланди . Эслатиб ўтамиз , бунга қадар Москвада 2008 йилда 100 метрлик манқалда пиширилган кабоб Россия бўйича рекорд ўрнатган Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 471 | | |