menu
person

19:04:42
Ижтимоий реклама- эзгуликка чакирик!
Ахлоқий ва тарбиявий моҳиятга эга
ахборотни бериш, жамият учун
жуда фойдалидир. Маълумки,
инсон қандай ахборотни қабул
қилишига кўра шаклланади.
Кўчада кетаётган инсонни ҳар
тарафидан реклама лавҳаларидаги
ахборотлар ўзига жалб қилиб
туради. Аксар рекламаларда аёл
жисмининг акси муҳим элемент
сифатида иштирок этади.
Айтишади-ку, чиройлик жисм
бўлса ҳар қандай нарсани реклама
қилиб ташласа бўлади.
Турли хил тажовузлар, болалар
орасида жиноятнинг ўсиши,
маданиятнинг йўқолиб бориши ва
ахлоқларнинг чўкиши ҳақида
кўпчилик айюҳаннос солиб, “дод”
дейди. Аммо, разилликларни содир
этишга ундаётган, инсон онгини
заҳарлаётган сабаблар ҳақида
деярли ҳеч ким гапирмайди.
Оммавий равишда одамларнинг
руҳий ҳолатидаги мувозанатининг
бузилиши, психикасидаги
ўзгаришларга сабаб бўлаётган
асосий омиллардан бири реклама
бўлса керак.
Ўша ахборотларга ва
рекламаларга буюртма
бераётганлар сайёрамизда, аҳоли
ўртасида янги эътиқодлар,
қадриятлар, дид-у қизиқишларни
ва янги модаларни
шакллантирмоқда .
Бугунги кун жамияти одоб-ахлоқ
ва тарбиявий аҳамият касб этган,
керакли ахлоқий ахборотни
одамларга етказадиган ижтимоий
рекламаларга жуда муҳтождир .
Москва
Москва шаҳарларида библиядан
олинган амрлар реклама
лавҳаларида пайдо бўлди.
Москваликлар орасида ўтказилган
сўровномаларга кўра, “"Ўлдирма”,
“Ўғирлама” каби диний амрлар
ёзилган рекламалар, шаҳарнинг
энг кўриниб турадиган жойларда
жойлашишига рози эканлар.
Владивосток
Шаҳарнинг асосий йўл
чеккаларида Исо алайҳи
саломнинг буйруқлари ёзилган
реклама лавҳалари пайдо бўлди.
Лавҳаларни жойлаштириш
жойлари ҳам ҳаммани ҳайратда
қолдирди. “Зино қилма”, деган
реклама лавҳаси тиббиёт
университетининг талабалар
ётоқхонаси қаршисига осиб
қўйилган. “Ўлдирма” деган
реклама лавҳаси бандитлар
орасида тўқнашувлари
(“разборка”лар) билан машҳур
бўлган бозор ёнига осиб қўйилган.
Бозор савдогарларига эслатиб
туриш учун “Ўғирлама” сўзи катта
қилиб бозор ичига ёзиб қўйилган.
Янги супермаркет олдига эса
“Ҳасад қилма” реклама лавҳасини
қўйишган.
Шаҳар бўйича ҳаммаси бўлиб
10тага яқин шундай реклама
лавҳалари жойлаштирилган.
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 420 | Добавил: SYOVUSH
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]