09:54:33 Яна бир бор журналистик савия ҳақида | |
Авваламбор сайт ходимларига, агар ушбу хат сайтда ёки газетада чоп этилса бошқа футбол мухлисларига ҳам ассалому алайкум! Футбол мухлисларининг ҳар доимги ўзаро футбол ҳақидаги суҳбатларида, баҳс мунозараларида ТВ орқали футболни шарҳлаб берувчи журналистлар яъни шарҳловчилар учун албатта жой топилади. Яъни улар томонидан футбол ўйинларини шарҳлашда билиб билмай йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар обдон муҳокама қилинади, ҳамма ўзининг фикрини, ўзи кўрган, топган, англаган ёки эшитган хатоларни бирма бир санаб чиқади. Лекин нима учундир газеталарда фаолият юритаётган футбол соҳасига ихтисослашган журналистлар ҳақида ҳеч ким лом мим демайди? Менинг кўпинча футболга оид газеталаримизда чоп этилаётган футбол учрашувлари олдидан ёки кейин ўтказиладиган матбуот анжуманларидан тайёрланган материаллар энсамни қотиради. Нимага деб савол беришингиз табиий, агар ўша материалларни кузатиб бораётган бўлсангиз бунга амин бўласиз. Биринчидан, журналистлар томонидан матбуот анжуманида қатнашаётган мураббийларга тузук қуруқ савол берилмайди ёки бундай саволлар ва уларнинг жавобларини чоп этишмайди. Асосан бир хил стандарт саволлар. Иккинчидан, футбол мураббийларига, айниқса меҳмон жамоанинг, янаям агар меҳмон жамоа чет элдан бўлса, жуда ҳам кулгили саволларни беришади. Мисол учун, меҳмон жамоа (чет эл жамоасининг) бош мураббийига бизнинг жамоанинг ёш дарвозабонининг ҳатти ҳаракатлари сизда қандай таассурот қолдирди?, Бу ўйинчидан бундай ҳатти ҳаракатларни кутганмидингиз?, Бизнинг ёш мутахассис ҳақида қандай фиркдасиз?, Бизнинг жамоа сизнинг лигангизда нечанчи ўринларда юрган бўлар эди? - каби шуларга ўхшаш мазмундаги саволлар берилади. Меҳмон жамоа мураббийи аниқроғи чет эл жамоасининг мураббийи бу саволларга нима деб ҳам жавоб берарди, йўқ менда ҳеч қандай ижобий таассурот қолдирмади дейдими ёки сизнинг жамоангизга бизнинг лигада ўрин йўқ дейдими, нима қилса ҳам меҳмон, ёлғондан бўлса ҳам яхши, менга ёқди, бизнинг лигада камида совринли ўрин учун курашасиз деган маънода жавоб берадида. Бунақа саволни меҳмон жамоани мураббийига эмас балки бошқа бирон бир футбол мутахассисига берилса тўғри хулоса олади ўша журналист. Умуман олганда бунақа мантиқсиз, одамига берилмаётган саволлар тиқилиб ётибди. Учинчидан, мухлислар матбуот анжуманларида қатнашмайдилар шунинг учун у ердаги “об-ҳавони” ҳамма ҳам билавермайди. Лекин шундай бўлсада журналистлар ўша қисқа муддатли матбуот анжуманидан унумли фойдаланиб, “тузукроқ” саволларни бериб, кейин унинг жавобини газетада ёритишса тўғрироқ бўлар эди. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Sport olami | Просмотров: 484 | | |