menu
person

10:09:52
Кино ва шоу-бизнес хабарлари
“ҚАЙСАРЛАР” ЯНА КАТТА ЭКРАНЛАРДА! Режиссёр Одил Махамадов
томонидан
суратга олинган “Қайсарлар” кинофильми яна экранда!

Мухлисларнинг ва кўп сонли томошабинларнинг талаб ва истакларига биноан 9 июлдан бошлаб яна киносаройларда намойиш этилилади. Истеъдодли актёрлар Зуҳра Солиева, Муборак Ашурбоева, Шаҳзода Матчоновалар иштирокидаги ушбу фильм комедия жанрида ишланган бўлиб, унда йигит ва қиз ўртасидаги ҳаётий ҳазил бориб-бориб муҳаббатга айланиши ҳақида сўз боради. Шунингдек, режиссёр Одил Махамадов айни кунларда ўзининг янги фильми устида иш олиб боряпти. Таниқли актёрлар Ситора Фармонова, Шуҳрат Нуралиев хонандалар Каниза, Жамшид Абдуазимовлар иштирокидаги “Турмуш” номли комедия жанридаги ушбу фильм куз ойларида катта экранларга чиқиши мақсад қилинган.
КЛИП ВЕНЕЦИЯ ЁКИ МАНХЕТТОНДА!

Кундан кунга томошабинлар
эътиборига тушиб бораётган умидли хонанда Гулнозахон айни дамда ижодида “портлаш” қилиш мақсадида елиб югуряпти.
Унинг бу югуришлари қай даражада ўз самарасини бераркан? Хонанда айни дамда ижодий ҳамкори Жасур Бадалбоев билан янги қўшиқлар устида бош қотиряпти.

Клипларида ўзгачаликни истовчи хонанда Гулнозанинг айтишича, унинг янги альбомига киритган “Сир” номли шўх таронасига Венеция ёки Манхеттон шаҳрида видеоклип суратга олиниши режалаштирмоқда.
Демак, яқин кунларда хонанда хорижга жўнаб кетади.

ИСТИҚЛОЛГА АТАЛГАН АЛЬБОМ

Истеъдодли хонанда Шуҳрат Раҳмоновнинг клиплари ТВ экранларида
мунтазам равишда бериб борилмоқда. Ёш ижодкор шу кунларда Махсуд??? Бекмуродов мусиқаси билан “Гўзал” номли шўх таронаси яратиш билан банд. — Қўшиқ тайёр бўлгач, унга клип суратга олиш ҳам режалаштирилган, — дейди хонанда биз билан суҳбатда.

Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги муносабати билан эса ўзининг илк альбомини ҳам чиқариш истагида. Ишчи номи “Соғиндим” дея ном олган мусиқий тўпламда ўн тўрт қўшиқ билан биргаликда бонус тарзида тўртта видеоклип киритилиши
режалаштирилган. ЧЕТ ЭЛ БИЛАН ИШЛАШ ТАКЛИФИ... Хушовоз хонанда Акмал Саъдихоновнинг тинмай қилган меҳнатлари ўз самарасини берди. Хонанданинг мухлисларидан бири унинг “Ойдай дилбар” номли янги қўшиғини интернетдаги YouTube.com ҳамда Google.uz сайтларига жойлаган. Натижа эса ёмон эмас. Бугун ушбу қўшиқни мингга яқин мухлислар кўчириб олиш имкониятига эга бўлишган. Ҳаттоки, Саъдихоновга шу кунларда қўшни давлатлар билан ҳамкорликда фаолият юритиш таклифи тушмоқ? Буни эса республика бўйлаб ўтказаётган гострол сафарлари якунлангач билиб оламиз.
Манба: darakchi.uz
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Sayt yangiliklari | Просмотров: 416 | Добавил: MR_ANONIM | Теги: www.fakultet.uz
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]