11:22:04 <<EL CLASSICO>> | |
"Пахтакор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, 7 июль, пайшанба куни соат 20:00да навбатдаги Тошкент дербиси бўлиб ўтади. Унда "Пахтакор" "Бунёдкор" ни қабул қилишидан мухлисларнинг хабари бор. Учрашув "Пахтакор" Марказий стадионида кечки соат 20:00да бошланади. Ўйиннинг танаффус пайтида "шерлар" ҳақидаги қўшиқ муаллифлари "Уммон" гуруҳи ҳамда Одил Каримов ижросидаги қўшиқлардан баҳраманд бўласиз. Учрашувга чиқарилган чипталар сотуви эса бугундан бошлаб юборилди. Ишқибозлар чипталарни марказий секторлар учун 2000, оддий секторлар учун эса 1000 сўмдан сотиб олишлари мумкин. | |
Категория: Sayt yangiliklari | Просмотров: 446 | |