menu
person

07:52:22
Мен Барби сингари бўлгим келяпти!

Бир куни автобусда кетаётиб, кайфиятим унчалик яҳши эмасди...
Рўпарамда бир ёш қиз ўтирибди. Ёши таҳминан йигирмалар атрофида, чиройли, сочини қандайдир рангга бўяб ҳам олган. Уни эгнида эса... буни эшитинг!

Параш Х катта тўрли колготка, уни устидан бир қаричлик мини юбка, сони шундоқ очилиб турибди, оёғида эса... мени қаричим 22 см, лекин уни кийган каблугли туфлиси яъни пошнанинг узунлиги қаричимдан 1,5 баробарига узунлигига амин бўлдим. Устида эса - оч пушти майка. Футболкада эса қандайдир ёзувга кўзим тушиб қолди, натижада уни ўқишга мажбур бўлдим, чунки ёзув инглиз тилида эди, сўнг ёзувни маъносини англаб кайфиятим баттар тушиб кетди. Мен инглиз тилини ўқимаганлар учун таржима қилишга ўриниб кўраман.

I wanna be like a Barbie. The bitch has everything!

Бу дегани: "Мен Барби сингари бўлгим келяпти. Чунки у қанжиқда ҳамма нарса бор!"

Нега бу инсонлар киядиган кийимларига, ундаги ёзувларига эътибор беришмайди?
Прикрепления: Rasm 1
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 479 | Добавил: Maxmud
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]