22:41:33 МИЛЛИАРДЕРНИНГ ҚИЗИ ҚАНДАЙ ҲИЙЛАЛАР БИЛАН МИЛЛИОНЕР БЎЛДИ? | |
ПЭРИС ХИЛТОН.БИО. 1981 йил, 17 февралда Рик ва Кэти Хилтон оиласида дунёга келган. У Хилтон отеллари асосчиси Конрад Хилтоннинг эвараси. Оилада тўнғич фарзанд. Сингли Ники, укалари Баррон ва Конрад. Унинг болалиги турли жойларда ўтган: Манхэттендаги Вальдорф-Астория отелида, Нью- Йорк, Беверли Хиллз ва Хэмптондаги уйларида... Нью Йоркдаги Dwight Schoolдаги мактабда таҳсил олади ва ўқувчилар сафидан ҳайдалади. Бироқ, амаллаб ўрта таълим шаҳодатномасини олишга эришади. КАРЬЕРАСИ: 2000 йилдан модел сифатида шартнома тузади ҳамда Iceberg, GUESS, Tommy Hilfiger, Christian Dior ва Marciano каби йирик мода уйлари рекламаларида иштирок этади. Фильмографияси: “9 ҳаёт” (2002), “Замонавий она» (2004), «Елим шакллар уйи» (2005), «Охиригача ич», «Шоколоддаги блондинка», «Соҳибжамол ва хунук”. МУСИҚИЙ ФАОЛИЯТИ 2004 йилда ПЭРИС номли альбоми устида иш бошлайди. 2006 йил 22 августда илк альбоми мусиқий дўконларга чиқарилади. 2004 йилда Heiress Records шахсий мусиқий лейблига асос солади. 2007 йил 16 июлда иккинчи альбоми устида тер тўкади! БОШҚА ЛОЙИҲАЛАРИ: 2000 йил кузида Мерл Гинсберг билан ҳаммуаллифликда афтобиографик Confessions of an Heiress: A Tongue-in-Chic Peek Behind the Pose номли китобни нашр эттиради. Муаллиф сифатида 100 000 доллар гонорар эгасига айланади. Танқидчилар қанча тош отмасин, китоб АҚШда бестселлерга айланади. Хилтон Samantha Thavasa япон фирмаси сумкаларини яратишда ҳам ўз ғояларини аямайди. 2004 йилда Parlux Fragrances компанияси билан ҳамкорликда ўзининг атир- упалари сотувини ҳам йўлга қўяди. 2005 йилда Хилтон “Club Paris” тунги клублар тармоғи бўйича шартнома имзолайди. Орландо ва Жексанвиль шаҳарларида очилган клублар Пэрис номидан фойдаланиб анча даромадга эришади. 2007 йилда клублар эгаси Фред Калилиан Хилтон билан шартномани бекор қилади. (Пэрис режалаштирилган реклама тадбирларига келмайди!) “Форбс” журнали маълумотларига қараганда, унинг 2003-2004 йилдаги даромади 2 миллион долларни, 2004—2005 йилларда — 6,5 миллион долларни, 2005—2006 йилларда — 7 миллион долларни, 2006—2007 — 8,3 миллиона долларни ташкил этади. ШАХСИЙ ҲАЁТИ 2000 йилда Хилтон Памела Андерсонннинг ҳозирги турмуш ўртоғи Рик Саломон билан учрашади. 3 йил ўтгач жуфтлик ажрашади. Бунга интернетда тарқаб кетган Хилтон ва Саламоннинг уй видеоси сабабчи бўлади. 2002дан 2003 йилгача Пэрис Хилтон Жейсон Шо билан унаштирилган пайтлар эди. 2003дан 2004гача у хонанда Ник Картер билан учрашиб юради. 2005 йил 29 майда Пэрис грек миллатига мансуб бойвачча Парис Латсис билан муносабат боғлаганини ОАВларига эълон қилади. 2006 йилда Ставрас Ниархос билан муносабат боғлаб, узишга ҳам улгуради. Узоқ муддат “Гуд Шарлотт” гуруҳи гитарачиси Бэнджи Мэддон билан севишади. Бироқ, бу онлар 2008 йил ноябрида якун топади. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Yulduzlar biografiyasi | Просмотров: 422 | | |