00:07:48 Назарбеков тан олган Хумоюн Мирзо | |
Куни кеча шахримизнинг Осиё гранд ресторанида бўлиб ўтган тўйлардан бирида кутилмаган ходиса рўй берди. Тўйнинг фахрий мехмони этиб таклиф этилган Озодбек Назарбеков кутилмаганда сахнага ёш истеъдодли хонанда Хумоюн Мирзони таклиф этди. Хумоюн шу куни тўйда "дежур” яъни тўйни бошидан охиригача хизматга таклиф этилган санъаткор эди. Озодбек Назарбеков мехмонларга Хумоюнни асл истеъдод сохиби, ота боболаримизнинг чинаккам ижро йўлларининг давомчиси, қолаверса мен ишонган ёш хонанда деб таништирди. Сўнгра Ўзбекистон халқ артисти жонли тарзда авжи баланд бўлган "Йиғларман” таронасини ижро эта бошлади. Энг қизиғи қўшиқнинг авжи келганда содир бўлди. Озодбек микрафонни Хумоюнга узатди. Хамманинг эътибори Хумоюнда эди. Бироз хаяжон босган холда бироқ катта махорат билан хамманинг хайрати хамда олқиши остида Хумоюн қўшиқни ажойиб тарзда ижро этиб якунлади. Шубхасиз Хумоюн учун бу катта имтихон бўлди десак адашмаймиз. Албатта шу ўринда Озодбек Назарбековнинг чинаккам истеъдодларга бу қадар эътибор қаратаётгани хам тахсинга сазовор. Демак Хумоюн Мирзони Озодбек Назарбековнинг янги шогирди десак тўғри бўлармикин. Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 414 | | |