menu
person

07:25:11
Osiyodagi Dafna
Болалигимизда дўстларимиз
билан xиндистонга
боришни орзу
қилардик. Чунки
энг қайноқ давримиз ҳинд фильмлари оммабоп бўлган даврга тўғри келгани боис, ҳинд киноси ижодкорлари ҳақида кўпроқ нарса билишга жуда қизиқардик. Бугун уйимизда ўтирган ҳолда дунёнинг исталган жойида яшовчи ижодкорлар ҳақида нафақат маълумот олиш, балки бевосита суҳбатлашиш
имкониятига эгамиз... Техника мўъжизаларидан унумли фойдаланиш ва мухлисларимизга фақат хорижнинг қайсидир нашрида чоп қилинган мақолани таржима қилиб ҳавола этишдан кўра бевосита ўша ижодкорларнинг жонли суҳбатларидан бериб бориш мақсадида “Ижтимоий тармоқ” номли янги рукн ташкил этдик. Рукнимиздаги илк суҳбатга хорижлик қайси машҳур инсонни таклиф қилиш ҳақида ўйлаб қолдик. Ўйлаб-ўйлаб, “Қиролича”, “Муҳаббат симфонияси”, “Осиё” каби сериалларда бош қаҳрамонлар образини жонлантирган
ижодкорларининг
баъзиларига саволларимиз битилган мактубларни йўлладик. Биринчи бўлиб таклифимизга “Осиё” сериалида Осиёнинг опаси Дафна образини ижро этган Селма Эргеч розилик билдирди. Актриса билан маълум вақтни келишиб, интернет орқали эксклюзив суҳбат уюштирдик. Актриса ҳақида Актриса, модел, тилшунос, стилист, психолог ва шифокор Селма Эргеч 1978 йилнинг 1 ноябр куни Германиянинг Хамм шаҳрида, шифокорлар оиласида дунёга келган. Отаси турк, онаси немис миллатига мансуб. Бошланғич ва ўрта таълимни Германияда олган Селма ўқишини 1995-96 йилларда Англиядаги Оксфорд қизлар мактабида давом эттиради. 1994 йилда ўқувчи алмашиниши дастури бўйича Францияга кетди. 1993 йилдан 1998 йилгача турли оркестрларда скрипка чалувчи сифатида фаолият юритди. Селма скрипка чалар, расм чизар ва балетга туша оларди. Барча унинг санъаткор бўлишига шубҳа қилмаган бир пайтда, у 1998 йили ҳаммани лол қолдирганча Германиядаги Вильгелм университетининг тиббиёт факультетига ўқишга киради. 3-курсни тугатганидан сўнг тиббиёт соҳасида малака ошириш учун Туркияга боради. Кўпчиликнинг “Моделларга ўхшаркансиз, бу соҳада омадингизни синаб кўрсангиз
бўларкан”, деган гапларидан сўнг, 2000 йилда модел сифатида фаолиятини бошлади. “Шундай бўлиши керакмиди?” сериали орқали актрисалик фаолиятини ҳам синаб кўрди. Клипларда суратга туша бошлади. 2006 йилда инглиз тилида суратга олинган “Туман ва тун” бадиий фильми орқали кино оламида дебют қилди. Фаолияти давомида “Ярим олма”, “Шуҳрат”, “Кўрфаз олови”, “Осиё”, “Қалб оғриғи” каби сериал ва фильмларда турфа ролларни ижро этган. Ҳозирги вақтда “Муҳташам 100 йил” номли тарихий сериалда Ҳадича Султон образини ижро этмоқда. Ютуқ Актриса шу йилнинг апрел ойида ўтказилган кинофестивалда “Овоз” фильмидаги иштироки учун “Йилнинг энг яхши актрисаси” унвонини қўлга киритди. Факт Таэквон-до спорт турига қизиқади. Немис, инглиз, француз, лотин, турк ва итальян тилларида гаплаша олади. — Суҳбатимизни бизни бевосита қизиқтирган савол билан бошласак. Ўзбекистон ҳақида нима биласиз? — Дунёнинг жуда кўп давлатларида бўлганман. Афсуски, Ўзбекистонни зиёрат қилишга фурсат топмаганим учун бу борада билган нарсаларим кўп, дея олмайман. Лекин бу камчилигимни тез орада тўлдиришга ваъда бераман. Қадимий диёрлардан бири бўлмиш мамлакатингиз Марказий Осиёнинг юраги, фахри эканлигидан хабарим бор. — “Осиё” сериали ҳозир экранларимизда намойиш этилмоқда. Бу сериал аллақачон жуда кўплаб мухлисларига эга бўлганидан хабарингиз борми? — “Осиё” сериали Ўзбекистонда намойиш этилаётгани ҳақида билмасдим. Сериал ўзбек мухлислари қалбини ром этганини эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Бу лойиҳа фаолиятимдаги энг гўзал лойиҳа эди. Шу пайтгача ижро этган ролларим ичида менга энг гўзал завқ берган сериал эди ва ҳанузгача “Осиё” сериали гуруҳини соғинаман. — “Осиё” сериалидан таклиф келганида, қандай қаршиладингиз? — Тўмрис Гиритлиўғлу томонидан суратга олинган барча сериалларни яхши кўрардим. “Осиё” ҳам унинг лойиҳаси эканлигини эшитишим билан сценарийни ўқимасдан туриб қабул қилдим. Тўмрис хоним менга “Сен жонлантирадиган ролда ёзувчи Жейн Остиннинг “Ишқ
ва ғурур” романидаги қаҳрамон каби ҳиссиётли аёл образини кўрмоқчиман”, дейиши билан Дафна образини ўзимга яқин образ деб ҳис қила бошладим. Чунки бу асар менинг севимли романларимдан бири
эди. — Ҳаётда Дафнага ўхшайсизми? — Очиғи, от минишга қизиқишини айтмаганда, унга ўхшайман, деб айта олмайман. Аммо мен учун жуда севимли образ бўлганди. Дафна баъзи инсонларнинг ёмон бўла олишига ишонмайди. Уларни ҳам тушунишга ҳаракат қилади. Лекин мен у сингари сокин табиатли эмасман. — Суратга олиш майдончасида қизиқ воқеалар бўлганми? — Ҳа, жуда кўп бўлган. Сериалда иштирок эта бошлаган пайтим ота- онамни Антакяга таклиф қилдим. Германиядан етиб келишди. Одамлар гавжум бир лавҳани суратга олишимиз керак эди. Эпизод ролларга одам керак эди. Режиссёримиз, “Ота-онанг орқа планда рақсга тушиб турсинлар”, деб илтимос қилди. Буни қарангки, ота- онамнинг иштироки режисёрга ёқиб тушди. Дарҳол онамга шифокор ролини, отамга эса никоҳ маъмури ролини беришди. Роса кулгили бўлди. Чунки онам немис бўлгани учун талаффузи немисчага кетиб қоларди, бунинг устига узун монолог гапириши керак эди. Мен онам матнларни ёдлашига ёрдамлашдим. Кадр суратга олинганидан сўнг онамни бутун гуруҳ ўрнидан туриб олқишлади. Шунингдек, бўш пайтларда дўстларимиз билан “жирканч еттовлон” деган ўйин ўйнардик, бу ўйин давомида жуда кулгили вазиятлар бўларди, сериал тугагунча бу ўйиннинг устасига айландик. — Оилангиз бахтли оила эдими? — Ҳа, бахтли оила эдик. Уйимизда шоколад сотиб олишга пулимиз йўқ эди, аммо китоб албатта сотиб олинарди. Ҳатто нонимизга суртиб ейишга сариёғимиз йўқ эди, бироқ мен скрипка дарсидан сабоқ олганимни биламан. Жуда қийинчилик билан кун кечирсак-да, ота-онам биз учун ҳамма шароитни яратиб беришга ҳаракат қилишди. — Ота-онангиз сизга ўргатган энг гўзал нарса нима?— Отам курашишни ва ҳақ-ҳуқуқимни ҳимоя қилишни ўргатди. Онамдан эса тартибни ўргандим. Онам жуда сабрли. Менинг ҳам сабрли бўлишимга кўп ҳаракат қилади, бироқ бу масалада ҳар доим менда оқсаш бор. — Онангиз немис миллатига мансуб экан, оилангизда немисча исмлилар ҳам борми? — Синглимнинг исми Лайло, аслида Laila, байналмилал исм, укамнинг исми Дениз. Онам менга ҳомиладор бўлганида швед ёзувчиси Сельма Лагерлёфнинг асарларини тинмай ўқиркан. Бу исмни жуда ёқтириб қолган ва менга шундай деб исм қўйишган. — Санъатни деб тиббиёт факультетидаги ўқишингизни ташлаган экансиз. Шифокор бўлганингизда қайси соҳа шифокори бўлардингиз ? — Жарроҳ, чунки отам ҳам жарроҳ. Биз кесиб- тикишни ёқтирамиз (кулади). — Нимага кўп пул сарфлайсиз? — Санъаткор жуда кўп фильм томоша қилиши керак, деб ўйлайман. Шунга доимий равишда кино дискларини сотиб оламан. Китобга ҳам кўп пул сарфлайман. Суратга олиш майдончасида ўзимнинг пардоз-андоз
воситаларимдан
фойдаланишни хуш кўраман. Шунингдек, кийим- кечакка, сайёҳатга кўп пул сарфлайман. — ТВда намойиш қилинадиган
сериалларни томоша қиласизми? — Сериалларнинг ҳар бир қисми 90 дақиқа давом этадиган бўлганидан кейин, томоша қилмай қўйганман. — Ўзингиз иштирок этган сериалларни-чи? — Йўқ, чунки сериалимизнинг намойиши суратга олиш кунига тўғри келиб қолмоқда, вақт йўқ. — Ҳозирги вақтда “Муҳташам 100 йил” номли тарихий сериалда бош қаҳрамонлардан бири — Ҳадича Султон образини ижро этяпсиз. Бу роль ҳақида нима дейсиз? — Тарихдаги аёл сиймолар ҳақида жуда кам маълумот етиб келган. Ҳатто уларнинг қачон туғилиб, қачон ўлганлиги ҳам маълум эмас. Шу боис тарихий фильмларни яратиш жараёнида уларни фақат тахминларга
таянибгавдалантиришади.
Ҳадича Султон подшоҳнинг синглиси. Жуда сокин, аммо ўзига яраша имкониятлари чекланган аёл. Тарихий образ бўлса-да, қўлдан келганча ижро этишга ҳаракат қиляпман. — 10 йилдан буён экранлардасиз. Селма Эргечнинг кучли актриса эканлигини исботлаган лойиҳа қайси? — Ҳали унақа фильм суратга олинмади. Ҳаммаси олдинда. — Мамлакатимиздаги
мухлисларингизга,
“Даракчи” газетаси газетхонларига нима деган бўлардингиз? — “Осиё” сериалини севиб томоша қилаётганликлари учун барча газетхонларингизга сериал ижодкорлари номидан катта миннатдорчилик
билдираман. Биз завқ билан суратга олган сериални худди шундай завқ билан томоша қилишларини сўрайман. “Даракчи” газетасига ҳам омад тилайман! Маълумот Асосий вақтини уйда кино томоша қилишга сарфлайдиган Селмага олмон ижодкорларининг 50- йилларда суратга олинган фильмлари ёқади.
manba darakchi.uz
Категория: Sayt yangiliklari | Просмотров: 512 | Добавил: EDDI
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]