09:21:13 Самолёт йўловчисини чаён чақди | |
Alaska Airlines авиакомпанияси орқали парвоз қилаётган фуқаро Жефф Эллисни кутилмаганда чаён чақиб олди. АР ахборот маҳкамаси хабарига кўра, ҳодиса мазкур самолёт Анкориж шаҳрига учаётган чоғида содир бўлган. 55 ёшли Эллис самолёт Орегон штатининг Портленд шаҳрига қўниб ўтаётганда бортга чиққан. Парвоздан бир неча соат ўтгач, йўловчи ухлаб қолган ва қўлида кучли оғриқдан уйғониб кетган. Ёнида ўтирган ўтирган ҳамроҳи шу заҳоти қоғоз сочиқ билан унинг қўлига ёпишиб олган чаённи олиб ташлаган. Шу заҳоти салондаги навбатчи ҳамшира унга биринчи ёрдам кўрсатган. Самолёт ерга қўниши билан Эллисни аэропорт тиббиёт бўлимига олиб кетишган. Айни пайтда у ўзини мутлақо соғлом ҳис этаётир. Экипаж аъзоларининг фикрича, чаён самолёт ичига Техасда чиқиб олган бўлиши мумкин. [/b]Manba Darakchi[/b] Прикрепления: Rasm 1 | |
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 430 | | |