11:19:30 УЙ ЖИҲОЗЛАРИНИНГ ТОЗАЛАНИШИ | |
Оқ рангдаги мебел жиҳозларининг чангларини бартараф этишда кесилган пиёз бўлагидан фойдаланса бўлади. Сайқалланган мебел юзасидаги доғларни туз ва ўсимлик мойининг аралашмаси ёрдамида кетказиш мумкин. Аралашмани доғли юзага суртиб, 2 соатдан сўнг тоза ва қуруқ мато ёрдамида артиш тавсия этилади. Шунингдек, сайқалланган мебел янгидек ярақлаб туриши учун уни чакамуғ мойи ҳамда одеколон аралашмаси ёрдамида артиш кифоя. Истеъмол сиркаси Истеъмол сиркаси ҳамда сувнинг аралашмаси ёрдамида ойна кўзгусидаги доғларни, тилла рангдаги ёғоч ромлар, ванна, раковина ҳамда эмал идишларни тозалаш мумкин. Раковина ёки ваннадаги занг доғларини бартараф этишда сув, нисбатан кўпроқ истеъмол сиркаси ҳамда туз аралашмасидан фойдаланинг. Никелланган ҳамда кумуш буюмлар Никелланган ҳамда кумуш буюмлар тоза ва ярақлаб туриши учун уларни нашатир спиртига ботириб олинган юнгли мато билан артиш лозим. Пазанданинг кичик сирлари Қаттиқроқ гўштга қуруқ хантални суртиб, бир неча соат тургандан сўнг ишлатсангиз, гўшт тез ва юмшоқ бўлиб етилади. Музлатгичда сақланиш давомида жигар қуруқшаб қолишини истамасангиз, музлатгичга жойлашдан аввал, унга ўсимлик мойини суртиб қўйинг. Шунингдек, жигарда аччиқ таъм бўлмаслиги учун уни пиширишдан аввал сув ва бир неча томчи истеъмол сиркасида 15-20 дақиқа сақлаб туриш керак. Сиркадан ташқари жигар мазали етилиши учун пиширишдан аввал, бир неча соат давомида сутга ивитиш тавсия этилади. Гўштнинг катта бўлакларини қовуриш жараёнида унга совуқ сув эмас, балки иссиқ сув сепиш тавсия этилади. Совуқ сув сепилганда гўшт бўлаклари қуруқ ҳамда қаттиқроқ бўлиб етилади. Котлетлар мазали чиқиши учун қиймада қўлланилувчи ивитилган нон бўлагининг ўрнига бир ёки икки дона қирғичдан ўтказилган хом картошкани солган маъқул. Қовуриш давомида товуқ гўшти куйиб қолмаслиги учун унга совуқ сув сепиш лозим. Қовурилган товуқ гўштини дастурхонга тортишдан аввал унга сметана суртсангиз, гўшт янада мазали бўлади. | |
Категория: Uy Bekalari Uchun Maslahatlar | Просмотров: 514 | |