menu
person

08:36:01
“Зиёда феъл-атворини ўзгартирса яхши бўларди”
“Машҳурларнинг сирини дўстлари очди” рукнининг бу галги меҳмони хонанда Мадина Мусаева. У дўсти Зиёда билан боғлиқ баъзи сирларни ошкор этди.

Мадина Мусаева, хонанда (Зиёда Қобулованинг дўсти): — Зиёда билан 1998 йил хонанда Умида Мирҳамидованинг хонадонида танишганмиз. У ерда учрашиб қолишимизга сабаб, дугонам Умида опанинг шогирди. Бир йилдан кейин эса “Тантана болалар” гуруҳига бирга қатнаганмиз. Менга қараганда анча оғир-босиқ қиз. Ҳамма нарсага индамай к¢ниб кетаверади. Ҳозирда кайфиятимизга қараб, пластикамизнинг устида ишлаш учун рақс билан ҳам шуғулланяпмиз.

Иккита синглиси, укасига қаттиққўл. Санъаткорлар иш қилмай қўйган. Зиёда эса пазанда, уй ишларига қарашади.

Камчилиги: — Кўнгли бўш, ҳаммага ишонаверади.

Лақаби: — “Зиё-миё келин-куёв”, деб чақираман.

Маслаҳат берган бўлардингиз: — Ҳамманинг иғво-ю, фитнасини индамай ичига ютиб юраверади. Ҳатто ёмонлик қилишса ҳам чидайди. Шу феълини ўзгартирсин!

Инжиқлиги: — Ишига жуда талабчан.

Ёмон хислати: — Ўзи ҳақида сира ўйламайди.

Кўпинча унутади: — Иши кўплигидан, айни вақтда нима қилаётганини эсидан чиқариб қўяди. Бирон нимага чалғиб, гапираётган гапи ҳам ёдидан кўтарилади (кулади).

Хоббиси: — Дўкон айланиш. Учига чиққан шопоголик. Оёқ кийим “жинни”си.

Ундаги ёқтирадиган жиҳатингиз: — Камтар, меҳрибон, овозини сира баландлаб гапирмайди, ҳазилни тушунади. Доим ёрдамга тайёр.

Қадрига етмайди: — Айрим пайтларда керагидан ортиқ пул сарфлаб қўяди.

Жаҳли чиққанида: — Бир ўзи студияга қамалиб олиб, қўшиқ ёзади.

Тарк этолмайдиган одати: — Машинани тез ҳайдайди.

Манба: Doda.sheriyat.uz
Tayorladi Maxmudbek Oxundedayev
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 380 | Добавил: Maxmud
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]